Ўзбекистон ТИВда Иордания элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 16:45, 11-02-2016.

Тошкент. 11 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Солиҳ Аҳмад ал-Жаварнеҳ билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.

"Томонлар суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати кўриб чиқилди”, - дейилади пайшанба куни тарқатилган хабарда.
Мулоқот давомида турли соҳаларда алоқаларни ривожлантириш ҳамда ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш ҳар икки мамлакат манфаатларига мос келиши таъкидланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: