Ўзбекистон ТИВда Канаданинг янги элчиси қабул қилинди

Дата: 11:31, 27-06-2014.

Тошкент. 27 июн. ЎзТАГ – Яқинда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Канаданинг қароргоҳи Москва шаҳрида бўлган янги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жон Рональд Керр қабул қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ТИВдан хабар қилишларича, элчи Ўзбекистон Республикасининг Президентига йўлланган ишонч ёрлиғини топширди.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида ўзбек-канада кун тартибидаги долзарб масалалар, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга доир таклифлар муҳокама қилинди.
Томонларнинг доимий равишда иккитомонлама сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказишга, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашга, ҳудуд ва шаҳарлар, олий ўқув юртлари, маданий муассасалар, туристик ташкилотлар орасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатишга катта эътибор қаратиши таъкидланди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Канада ишбилармон доираларининг ҳамкорлигини кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдорлиги қайд этилди. Шунингдек, томонлар ўзаро манфаат келтирувчи бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: