Ўзбекистон ТИВда Халқаро қизил хоч қўмитасининг Марказий Осиёдаги янги вакили қабул қилинди

Дата: 17:08, 22-02-2017.

Тошкент. 22 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Халқаро қизил хоч қўмитасининг (ХҚХҚ) Марказий Осиёдаги Минтақавий ваколатхонаси янги раҳбари Жан-Жером Касабянкани қабул қилди, деб хабьар беради чоршанба куни ТИВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Ж.Ж.Касабянка Вазирга ХҚХҚ президенти Петер Маурер имзолаган тайинлов тўғрисидаги мактубни топширди.

“Суҳбат давомида 2017 йилда 25 йил тўладиган Ўзбекистон ва ХҚХҚ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, томонлар ўзаро келишилган лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширишдан манфаатдор эканлигиги таъкидладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: