Ўзбекистон ТИВда Хитой элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент. 20 апрел. ЎзТАГ – 19-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Цзян Ян билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муассасасининг матбуот хизмати.
“Суҳбат давомида Ўзбекистон делегациясининг Хитойга ташрифи ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида иштирок этиши масалалари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамизки, ушбу йиғилиш 24 апрелда бўлиб ўтади.
Сурат манбаи: http://www.kultura.uz/view_2_r_11297.html