Ўзбекистон ТИВда ХКП МҚ бўлим бошлиғи ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент. 18 ноябр. ЎзТАГ – Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида (ТИВ) юртимизга ташриф буюрган Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси (ХКП МҚ) бўлим бошлиғи ўринбосари Чжоу Ли бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) матбуот хизматига асосланган ҳолда.
Суҳбат чоғида икки томон кун тартибининг долзарб масалалари, 2013-йилнинг 8-10-сентябр кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ҳамда 2014-йилнинг 19-20-август кунлари Пекин шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-Хитой музокаралари доирасида эришилган келишувларнинг амалга ошиш жараёни муҳокама қилинди.
Учрашувда қайд этилганидек, Ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмита ва унинг кичик қўмиталари мажлислари, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги мунтазам маслаҳатлашувлар, турли даражадаги мулоқотлар каби ўзаро муносабатларнинг институтсионал механизмлари Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги алоқаларни изчил ривожлантиришда муҳим рол ўйнайди.
Шунигдек томонлар айрим халқаро ва минтақавий муаммолар, жумладан ХХР янги ташаббуслари борасида фикр алмашди.
Музокараларда Хитой Элчиси Сун Литсзе иштирок этди.