Ўзбекистон ТИВда ХКП МҚ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 10:14, 08-06-2016.

Тошкент. 8 июн. ЎзТАГ – Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси делегацияси билан учрашди. Делегацияга Ташқи алоқалар бўлими бошлиғи Сун Тао бошчилик қилди, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, мулоқот давомида давлатлараро алоқаларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Икки томонлама шаклдаги ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасидаги бўлажак олий даражадаги Ўзбекистон-Хитой учрашувлари икки давлат муносабатларида алоҳида ўрин эгаллаши таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Хитой раҳбарларининг режалаштирилган учрашуви ўзаро алоқалар даражасига баҳолашга имкон бериб, стратегик ҳамкорлик ривожининг узоқ муддатли истиқболларини белгилаб беради.

Музокараларда Хитой Элчиси Сун Лицзе иштирок этди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: