Ўзбекистон ТИВда хорижий инвестицияларни жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди

Дата: 16:11, 09-07-2018.

Тошкент. 9 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон ТИВда Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарининг муҳим ва устувор вазифаси сифатида хориж инвестицияларини жалб қилиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТИВ маълумотига кўра, йиғилишни ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ботир Асадов ўтказди. Унинг ишида ТИВ марказий девонининг тузилмавий бўлинмалари, шунингдек, видеоалоқа орқали хориждаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари иштирок этдилар.

Мажлис иштирокчиларига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг хориж сармояларини жалб қилиш ва ўзлаштириш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар иши самарадорлигига берган танқидий баҳоси ҳақида маълумот берилди.

Таъкидланганидек, хориж инвестицияларини, аввало хорижнинг тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб қилиш Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарининг муҳим ва устувор вазифасидир.

Шу муносабат билан Ўзбекистон президенти билдирган камчиликларни бартараф этиш, топшириқларни сўзсиз ҳал этиш йўллари ва усуллари юзасидан очиқдан очиқ фикр алмашилди. Шунингдек, мамлакатимизнинг бириктирилган минтақалари ва иқтисод тармоқлари билан самарали ишларни фаоллаштириш топшириғи берилди.

Сурат манбаи: https://www.uzdaily.uz/articles-id-36049.htm

Янгилик билан ўртоқлашиш: