Ўзбекистон ТИВда KOICA президенти билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 07:29, 07-10-2016.

Тошкент. 7 октябр. ЎзТАГ – Кеча, 5-октябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) президенти Ким Ин Сик билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Хабар берилишича, Ким Ин Сик Самарқанд шаҳрида Профессионал таълим марказининг очилиш маросимида иштирок этиш учун KOICA делегациясига бош бўлиб мамлакатимизга ташриф буюрган.

“Мулоқот давомида Ўзбекистон ва KOICA ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари мамлакатимиз ва Корея Республикаси ўртасидаги стратегик шерикчилигининг умумий устувор йўналишлари нуқтаи назаридан муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

KOICA делегациясининг ташрифи доирасида Ўзбекистон Ҳукуматида, қатор вазирлик ва идораларида учрашув ва музокаралар ўтказиш ҳамда Самарқанд шаҳрида бўлиш режалаштирилган.

Учрашувда Корея Республикаси Элчиси Квон Ён У иштирок этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: