Ўзбекистон ТИВда Корея Республикаси ТИВ Бюроси бошлиғи билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 11:03, 18-11-2014.

Тошкент. 17 ноябр. ЎзТАГ – Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида юртимизга ташриф буюрган Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Европа ишлари бўйича Бюроси бошлиғи Ҳа Те Ёк билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ЎзР. ТИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Суҳбат чоғида олий даражадаги мунтазам Ўзбекистон-Жанубий Корея учрашувлари доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда 2014-йилдаги ҳамкорлик якунлари ва 2015-йилда ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, турли даражадаги бўлажак икки томонлама алоқалар жадвали бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.

Суҳбатда Корея Республикаси Элчиси Ли Ук Ҳон иштирок этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: