Ўзбекистон ТИВда Латвия депутатлари билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 13:03, 10-10-2014.

Тошкент. 10 октябр. ЎзТАГ – 2014-йилнинг 9-октябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида (ТИВ) Латвия Республикаси Ташқи ишлар қўмитаси раҳбари Оярс Эрикс Калнинш бошчилигидаги Сейм (парламент – ЎзТАГ) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТИВ маълумотларига кўра, делегация таркибида Сейм депутатлари Инессе Айзстраута, Валдис Затлерс, Илмарс Латковскис, Атис Лейиншлар бор.

Суҳбат чоғида олий даражадаги мунтазам учрашувлар кўп қиррали Ўзбекистон-Латвия мулоқотининг мустаҳкам асосини ташкил этиши таъкидлаб ўтилди.

Учрашувда Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Латвия Сейми ўртасидаги алоқаларни жадал ривожланиши алоҳида белгилаб ўтилди. Ташкил этилган икки томон ҳамкорлиги бўйича депутатлар гуруҳлари парламентлар алоқаларини, шу жумладан Ўзбекистон ва Латвияда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг қонуний таъминоти юзасидан тажриба алмашишни фаоллаштириш имконини яратди.

Суҳбат давомида 2015-йилнинг биринчи ярмида Европа Иттифоқига Латвия раислиги эътиборга олинган ҳолда Ўзбекистон – ЕИ мулоқоти доирасидаги икки давлат ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда икки томонни қизиқтирган бошқа мавзулар ҳам кўриб чиқилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: