Ўзбекистон ТИВда Латвия ТИВ Давлат котиби билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 14:46, 29-10-2014.

Тошкент. 29 октябр. ЎзТАГ – Яқинда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Латвия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Давлат котиби Андрейс Пилдеговични қабул қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТИВдан хабар беришларича, элчи Ўзбекистонга Урганч шаҳрида ўз ишини бошлаётган “Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” халқаро конференциясида иштирок этиш учун ташриф буюрган.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Латвия ҳамкорлигининг ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди. Томонлар 2015-йилнинг биринчи ярмида бўлажак Европа Иттифоқига Латвия раислигини инобатга олиб, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашдилар. Шунингдек, учрашувда муштарак манфаатларга тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Республикаси ва Латвия Республикаси ўртасида ўзаро савдога қулай муҳит яратиш режими амал қилади.

2013 йил якунлари бўйича икки мамлакат ўртасидаги ташқи савдо айланмаси $248,8 млнни ташкил қилди. Жорий йилнинг биринчи чорагида ўзаро савдо ҳажми $54,6 млнни ташкил этди.

Илгари ЎзТАГ Урганч шаҳрида ўз ишини бошлаётган “Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” халқаро конференцияси бўлиб ўтиши ҳақида хабар қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: