Ўзбекистон ТИВда қозоқ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 14:06, 24-08-2017.

Тошкент. 24 август. ЎзТАГ – 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатимизга ташриф буюрган Қозоғистон Республикаси Инвестициялар ва тараққиёт вазири ўринбосари Ерлан Хаиров бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақида ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Суҳбат чоғида бўлажак қўшма тадбирларнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Шулар жумласидан Тошкентда Қозоғистон миллий саноат кўргазмаси ҳамда икки давлат етакчи компания ва фирмаларининг вакиллари иштирокидаги бизнес-форумни ўтказиш ҳам кўриб чиқиди”, - дейилади хабарда.

Учрашувда Қозоғистон Элчиси Ерик Утембаев иштирок этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: