Ўзбекистон ТИВда Қозоғистон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 12:06, 12-11-2014.

Тошкент. 12 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Қозоғистон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ташқи сиёсий муассаса матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“2014-йилнинг 11-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Қозоғистон Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Борибай Жексембинни қабул қилди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигининг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, икки томон муносабатларининг бўлажак кун тартиби масаласига тўхталиб ўтилди”, – деб таъкидлашди матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йилнинг январ-июнида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси ҳажми $1,6 млрдни ташкил қилди. Бу кўрсаткич 2013 йилнинг муқобил давридагига солиштирганда 25% ўсди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: