Ўзбекистон ТИВда Қозоғистон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 15:15, 18-01-2018.

Тошкент. 18 январ. ЎзТАГ – 17 январ куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қозоғистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Эрик Утембаев билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муассасасининг матбуот хизмати.

 “Учрашув чоғида Қозоғистонда Ўзбекистон йилини ўтказишнинг амалий жиҳатлари ҳамда икки томонлама ва минтақа кун тартибидаги бошқа масалалар муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: http://www.ca-portal.ru/article:28628

Янгилик билан ўртоқлашиш: