Ўзбекистон ТИВда Саудия Арабистони элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 13:43, 18-03-2015.

Тошкент. 18 март. ЎзТАГ – Куни-кеча Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Саудия Арабистони Подишоҳлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Абдураҳмон бин Абдуллоҳ аш-Шая билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТИВдан хабар беришларича, суҳбат чоғида икки томон кун тартибининг долзарб масалалари ва тарафларни қизиқтирган бошқа мавзулар муҳокама қилдилар.

Маълумот ўрнида, Саудия Арабистони – Арабистон ярим оролидаги энг йирик давлатдир. Бу ерда ислом динининг асосий муқаддас қадамжойлари бўлган Макка ва Мадина шаҳарлари жойлашган. Бундан ташқари, қироллик дунёда энг кўп нефть заҳираларига эга бўлган мамлакат. Бу унга Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилотида (ОПЕК) муҳим рол ўйнашга имкон беради.

Ўзбекистон ҳам Саудия Арабистони сингари Ислом ҳамкорлик ташкилотининг аъзоси ҳисобланади. Ушбу ташкилотга 1969йил сентябрда асос солинган бўлиб, у 57 мамлакатни бирлаштирган. Ташкилотнинг бош идораси Жиддада (Саудия Арабистони) жойлашган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: