Ўзбекистон ТИВда Саудия Арабистони элчисининг ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 18:17, 11-11-2016.

Тошкент. 11 ноябр. ЎзТАГ –Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Саудия Арабистони Подшоҳлиги Элчисининг ўринбосари Муҳаммад ал-Тамими билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати жума куни.
“Суҳбат чоғида Ўзбекистон делегациясининг Макка шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси ишида иштирок этишининг амалий масалалари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: