Ўзбекистон ТИВда Шимолий Ирландиянинг Афғонистондаги элчиси билан учрушв бўлиб ўтди
Тошкент. 22 январ. ЎзТАГ – Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида (ТИВ) Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Афғонистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Чарлес Ричард Вернон Стагг билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ташқи сиёсий муассаса маълумотларига кўра, учрашув давомида томонлар минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашдилар, айниқса, Афғонистондаги ҳолатга алоҳида эътибор қаратдилар.
Шунингдек, суҳбатда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Элчиси Жорж Эдгар ҳам иштирок этди.