Ўзбекистон ТИВда Швеция элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 12:18, 15-06-2017.

Тошкент. 15 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон ТИВда Швеция элчиси билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2017 йилнинг 14 июн куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Швеция Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Стокгольм шаҳрида) Ингрид Терсман билан учрашув бўлиб ўтди”, - дейилади ташқи сиёсий муассаса матбуот хизмати хабарида.

Томонлар икки ва кўп томонлама шаклларда, хусусан “Ўзбекистон - Европа Иттифоқи” доимий мулоқоти доирасида ўзбек-швед муносабатларини ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашдилар.

Ўзбекистонда амалга ошаётган ислоҳотлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва истисодий соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш учун янги имкониятлар очиши таъкидланди.

Швеция элчиси Ўзбекистон Олий Мажлисининг Сенати ва Савдо-саноат палатасидаги учрашувлари тўғрисида сўзлаб берди. Мазкур учрашувларда парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон ва Швеция бизнес доиралари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган айрим халқаро ва минтақавий муаммолар ҳам кўриб чиқилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: