Ўзбекистон ТИВда Туркистон-америка ассоциацияси президенти билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 12:22, 17-12-2014.

Тошкент. 17 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида (ЎзР ТИВ) Туркистон-америка ассоциацияси президенти билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақидаги маълумот ЎзРТИВ сайтида жойлаштирилган.

Маълумотда айтилишича, 2014-йилнинг 16-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонга 21-декабрда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий халқ депутатлари Кенгашларига сайловларни кузатиш учун келган Туркистон-америка ассоциацияси президенти Абдулла Ҳожани қабул қилди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Туркистон-америка ассоциацияси ўртасидаги муносабатлар масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: