Ўзбекистон ТИВда Туркманистон элчиси қабул қилинди

Дата: 11:39, 26-04-2018.

Тошкент. 26 апрел. ЎзТАГ – 25-апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Туркманистоннинг Фавқулодда ва Муxтор Элчиси Шири Шириев билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муассасасининг матбуот хизмати.

“Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг 23-24 апрель кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи ва олий даражадаги музокаралар давомида эришилган келишувларни амалга оширишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: http://www.anons.uz/article/politics/15170/

Янгилик билан ўртоқлашиш: