Ўзбекистон ТИВда уч элчи билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент. 21 феврал. ЎзТАГ – 20-феврал куни Ташқи ишлар вазирлигида Франция Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Виолен Бийет де Вилмор, Туркия Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ахмет Башар Шен ва Италия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Андреа Бертоцци билан учрашувлар бўлиб ўтди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизмати.
Франция ва Италия элчилари билан учрашувларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ўтказди.
“Франция элчиси билан сухбат чоғида Афғонистондаги вазиятни хал этиш масалаларига тўхталиб ўтилди, хусусан, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик сохасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли халқаро конференция юзасидан фикр алмашилди”, - дейилади хабарда.
“Сухбат давомида (турк элчиси билан - ЎзТАГ) икки томон муносабатларининг амалий жиҳатлари, хусусан, турли даражаларда бўлажак Ўзбекистон-Туркия учрашувлари жадвали бўйича таклифлар хамда БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди”, - деб таъкидланади хабарда.
Италия элчиси билан учрашувда “Тошкент шахрида 2018-йил 26-27-март кунлари бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли халқаро конференция кун тартибига доир масалалар юзасидан фикр алмашилди, шунингдек, форумда Италия иштирокига оид амалий жиҳатлар муҳокама қилинди”.
Сурат манбаи: http://www.12news.uz/news/2013/11/tashkent-i-deli-obsudili-perspektivy-s/


