Ўзбекистон ТИВда Уругвайнинг янги элчисини қабул қилинди
Тошкент. 28 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида (ТИВ) Уругвайнинг мамлакатдаги янги элчиси қабул қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2015-йилнинг 28-январида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Шарқий Уругвай Республикасининг қароргоҳи Москва шаҳрида бўлган янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Анибал Кабрал Сегалербани қабул қилди”, - дейилади ТИВнинг чоршанба куни эълон қилинган маълумотида.
Элчи вазирга Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.
Бўлиб ўтган суҳбат давомида савдо-иқтисодий, сармоявий ва бошқа соҳалардаги иккитомонлама муносабатларнинг ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди. Ўзаро мулоқот пайтида халқаро ташкилотлар, хусусан БМТ ва унинг тузилмалари доирасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар муносабатларни институтлаштиришга қизиқиш билдирдилар. Учрашувда таъкидланганидек, ушбу қадам ўзбек-уругвай мулоқотига узвий тус бериш имконини беради. Ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асоси устидаги қўшма фаолият долзарб эканлиги эътироф этилди.
Шунингдек, учрашувда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар ҳам кўриб чиқилди.


