Ўзбекистон ТИВда Япония элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 12:53, 23-02-2017.

Тошкент. 23 феврал. ЎзТАГ – Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Япония элчиси Нобуаки Ито билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилади муассаса матбот хизмати.

“Суҳбат чоғида иккитомонлама муносабатларнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистонга келувчи япон туристларининг сонини кўпайтириш мақсадида маданий-гуманитар соҳадаги Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилди”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, Япония Ўзбекистон мустақиллигини 1991 йил 28 декабрда тан олган. Дипломатик муносабатлар 1992 йил 26 январда ўрнатилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: