Ўзбекистон ТИВда ўзбек-грузин ташқи ишлар вазирликлараро маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

Дата: 17:21, 21-10-2014.

Тошкент. 21 октябр. ЎзТАГ – Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида (ТИВ) Грузия Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ давлатлари билан алоқалар бўйича департаменти директори Мераб Вашакидзе бошчилигидаги делегацияси билан сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) вазирлик сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Грузия ҳамкорлиги, шунингдек халқаро тузилмалар, шу жумладан, БМТ доирасидаги ўзаро алоқалар ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар икки давлат товар айланмаси ижобий ўсиш суръатини таъкидлаб ўтдилар. Хусусан савдо ҳажми шу йилнинг январ-август ойларида $60 млн ташкил этиб, бу 2013-йилнинг кўрсатгичидан сезиларли даражага ортиқдир.

Учрашувда давлатлараро муносабаталарнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини кенгайтириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Маслаҳатлашувларда Грузия Элчиси Константин Жгенти иштирок этди.

ЎзТАГ илгари хабар бергани каби, яқинда Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ўзбек-грузин ҳукуматлараро комиссиясининг еттинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Грузия Иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазирининг ўринбосари Михеил Джанелидзе бошчилигидаги делегация қатнашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: