Ўзбекистон ТИВда Жаҳон банки делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент. 19 июн. ЎзТАГ – Куни-кеча, 18-июн куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Жаҳон банкининг сув масалалари бўйича катта директори Гуан Чже Чен бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муасасасининг матбуот хизмати.
“Музокараларда сув масалалари, жумладан Оролни қутқариш халқаро жамғармаси доирасидаги лойиҳаларни тадбиқ этиш соҳасида Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.
Сурат манбаи: https://www.inheadline.com/news/30193