Ўзбeкистон ТИВнинг хориждаги бўлинмалари деярли 309 минг консуллик ҳаракатларини амалга оширдилар

Дата: 13:24, 15-11-2017.

Тошкент. 15 ноябр. ЎзТАГ – 2017 йилнинг 9 ойида Ўзбeкистон ТИВнинг Консуллик бошқармаси ва Ўзбекистоннинг хориждаги консуллик муассасалари томонидан жами 308,879 та консуллик амаллари бажарилди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизмати.

Ушбу ҳаракатлар чет эл фуқароларига Ўзбекистонга кириш визасини бериш, биометрик паспортни алмаштириш/бериш, ватанга қайтиш тўғрисидаги гувоҳнома бериш, фуқаролик ҳолатини қайд этиш, нотариал хизмат кўрсатиш ва бошқа масалалар билан боғлиқ бўлган.

Мазкур маълумотлар муассаса сайтида эълон қилинган “Ўзбeкистон Рeспубликаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятининг 2017-йилнинг 9 ойи якунларига оид” ҳужжатда келтирилган.

Ҳисобот даври мобайнида энг кўп консуллик ҳаракатлари Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон (55.938), Россия (25.866), Туркманистон (17.005), Қозоғистон (16.381), Жанубий Корея (13.874), Германия (13.376), Хитой (12.603) ва Ҳиндистондаги (11.925) элчихоналарида амалга оширилди.

2017-йилнинг январ-сентябр ойлари давомида 224.022 нафар чет эл фуқароларига, шу жумладан, 96.752 нафар сайёҳларга ва 32.898 нафар тадбиркорларга ҳам Ўзбекистонга кириш визалари берилди. 2016-йилнинг шу даврига нисбатан берилган визалар умумий сони 21%га, шу жумладан, берилган сайёҳлик визалари 24%, тадбиркорлик визалари 27%га ошди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: