Ўзбекистон тижорат банклари «Uzbekistan Airways» АЖнинг хорижий ваколатхоналаридан тушум олади

Дата: 17:31, 21-10-2019.

Тошкент. 21 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон тижорат банклари «Uzbekistan Airways» АЖнинг хорижий ваколатхоналаридан тушум олади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Адлия вазирлигининг маълумотларига кўра, «Uzbekistan Airways» "АЖ нинг 2019 йил 18 октябрдаги ваколатхоналари очиқ ҳисоб рақамларининг амал қилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 882-сонли ҳукумат қарори қабул қилинди.

"Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб «Uzbekistan Airways» АЖ ваколатхоналарининг чет элдаги барча даромадлари Ўзбекистон тижорат банкларидаги ҳисоб варақларга мажбурий равишда келиб тушади", - дейилади хабарда.

Шунингдек, «Uzbekistan Airways» АЖ ваколатхоналарининг операцион харажатлари Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда аниқланади.

Сурат манбаи: uzairways.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: