Ўзбекистон тоғларидаги арқон йўлда авария ҳолати юз бериб, 50 дам олувчи қутқарилди

Дата: 12:06, 03-08-2015.

Тошкент. 3 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон ФВВ қутқарувчилари авария тўхташида арқонли йўлда қолиб кетган 50 кишини чиқариб олдилар. Бу ҳақида республика ФВВ хабар қилмоқда.

“Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Белдерсой” дам олиш маскани ҳудудида арқон йўлнинг авария тўхташини юзага келтирган вазият содир бўлди. Арқон йўлда 50 дам олувчи бўлиб, улар орасида болалар, аёллар ва кекса кишилар бор эди”, - дейилади муассасанинг душанба кунги хабарида.

Бахтли тасодифга кўра, фавқулодда вазият жойидан узоқ бўлмаган “Чорвоқ” ва “Чимён” дам олиш маскани ҳудудида ФВВ бўлинмалари ўртасида қутқарув кўпкураши бўйича республика мусобақалари ўтказилаётган эди.

“Жамоа ўша вақтнинг ўзида ҳодиса жойига йўл олиб, арқон йўлда бўлган кишиларни қутқариш ишларини амалга оширди. Ҳеч ким жабрланмади”, - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, ҳодиса жойида бўлган кишиларга психологик ёрдам кўрсатилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: