Ўзбекистон тоғли-қорабоғ низосини Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги доирасида ҳал қилиш тарафдори
Тошкент. 5 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон тоғли-қорабоғ низосини Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги доирасида ҳал қилиш тарафдори, деб хабар қилади Trend.
“Тоғли Қорабоғ муаммосини ҳал қилиш мамлакат ривожи ва тараққийсига кўмаклашувчи муҳим омиллардан бири бўлиши керак. Ўзбекистоннинг ушбу масала бўйича позицияси яхлит ва ўзгармасдир. Биз ҳар доим Тоғли Қорабоғ муаммосини тинч сиёсий йўл билан ҳал қилиш тарафдори бўлганмиз ва бўлиб қоламиз. Айни пайтда ўзбек томони муаммони ҳал қилишнинг асосий шартларидан бири – Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини таъминлаш деб ҳисоблайди”, - деди сешанба кунги брифингда Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси иқтисодий ва сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси Жаҳонгир Аминов.
Шунингек, у Ўзбекистон Озарбайжон билан ҳартарафлама алоқаларни чуқурлаштиришга устивор аҳамият беришини ҳам таъкидлади.
Эслатиб ўтамизки, икки жанубий кавказ мамлакати орасидаги низо 1988 йилда Арманистоннинг Озарбайжонга ҳудудий эътирозлари туфайли юзага келган эди. Ҳозирда Тоғли Қорабоғ ва унга ёндош саккиз туман, – Озарбайжон ҳудудининг 20%, – Арманистон қуролли кучлари қўл остида.
1994 йил майда томонлар ўт очишни тўхтатишга келишганлар ва ҳозирга қадар кўпчилик халқаро воситачилар ёрдамидаги тинчлик музокаралари самарасиз давом этмоқда.
БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан оккупация қилинган Тоғли Қорабоғ ва унга ёндош ҳудудларни озод қилиш бўйича қабул қилинган тўрт резолюция ҳалигача Арманистон томонидан бажарилмасдан келинмоқда.