Ўзбекистон “Тошкент-Бишкек” йўналиши бўйлаб автобуслар қатнови йўлга қўйилди
Тошкент. 10 май. ЎзТАГ – 7 майдан “Тошкент” автовокзалидан “Тошкент-Бишкек” йўналиши бўйлаб доимий автобус рейслари юра бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Янги йўналишдаги автобуслар Бишкек шарқий автовокзалидан йўлга чиқади.
Йўналишдаги қатновларни ўзбек томонидан “Mironshox Grand Trans” МЧЖ “Фотон” автобусларида (Хитой), қирғиз томонидан эса “Транс Союз-Азия” ОАЖ Yutong атобусларида (Хитой) амалга оширмоқда.
Йўл ҳақи навбати билан 120 минг ўзбек сўми ва 1000 қирғиз сўми қилиб белгиланган.
Йўналишнинг узунлиги 601 километр бўлиб, йўлга 12 соат ва 40 дақиқа вақт сарфланади.
Жадвалда “Ғишткўприк” (Ўзбекистон), “Жибек Жоли” (Қозоғистон), “Супатай Ботир” (Қозоғистон) ва “Чалдевор” (Қирғизистон) постларидаги божхона ва чегара назоратидан ўтиш учун 30 дақиқадан вақт ҳам ажратилган.
Сурат манбаи: https://ok.ru/trudyashch/topic/66713784814352