Ўзбекистон тожик авиакомпанияси томонидан ишончсиз маълумотлар тарқатилишидан хавотирда

Дата: 17:27, 21-02-2017.

Тошкент. 21 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон “Сомон Эйр” тожик авиакомпанияси томонидан Душанбе-Тошкент авиарейсига доир ишончсиз маълумотлар тарқатилишидан хавотирда. Бу ҳақида Ўзбекистон миллий авиаташувчисининг хатида айтиб ўтилган, деб хабар беради душанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Ўзбекистон “Сомон Эйр” тожик авиакомпанияси томонидан Душанбе-Тошкент авиарейсига доир ишончсиз маълумотлар тарқатилишидан хавотирда. Бундай маълумотни беришдан олдин тожик ширкати масаланинг барча жиҳатларини аниқлаштириши зарур эди”, - дейилади “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг тожик ҳукуматига мактубида.

Агентликка авиация тармоғидаги ишончли манбанинг берган маълумотига кўра, юқоридаги ҳолат вазиятни янада мураккаблаштириши мумкин.

Мурожаатда ўзбек авиахизмати “Сомон Эйр”дан доимий эмас, балки чартер рейслар бажаришга ариза олгани аниқлаштирилган. Бундан ташқари, ушбу сўров фақат 19 февралда учишдан бир кун олдин олинган. Натижада қарор қабул қилиш учун вақт жуда оз қолган.

Бундан ташқари, учишларга рухсат бериш масаласи Ўзбекистон хавфсизлик хизматлари ва ҳаво хужумига қарши кучлар томонидан кўриб чиқилиши зарур. “Бунга эса маълум вақт кетади”, - дейилади хатда.

Хатда доимий учишларни амалга ошириш учун тегишли шаклдаги хужжат (формуляр) олиш зарурлиги, у эса бутун мавсум давомида учишларни амалга ошириш учун берилиши таъкидлаб ўтилган.

Шунингдек, Тошкентда ҳозирга қадар “Сомон Эйр” ваколатхонаси мавжуд эмаслиги ва чипталар сотиш ташкил этилмаганлиги қайд этиб ўтилган.

Эслатиб ўтамизки, Душанбе-Тошкент-Душанбе рейси “Somon Air” авиакомпанияси томонидан 20 февралда амалга оширилиши зарур бўлиб, бироқ амалга оширилмади.

Шундан кейин “Сомон Эйр” авиакомпанияси Тошкент аэропорти Душанбедан келадиган рейсни сабабини очиқламасдан қабул қилишдан бош тортди деб хабар тарқатди.

“Сомон Эйр” матбуот хизмати 10 февралда Тошкентдаги музокараларда учишларни амалга оширишга рухсат олганини айтиб ўтди.

“Тошкентга тожик авиакомпаниясининг илк рейси билан 26 йўловчи учиши зарур эди. Ҳозирда ширкат ўзбек ҳамкасблари билан Душанбе-Тошкент-Душанбе рейсини қайта тиклашга доир техник масалаларни ҳал қилишмоқда”, - деб қўшимча қилишди тожик авиакомпаниясида.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси сайтида айтилишича, 10 феврал куни “Сомон Эйр” авиакомпанияси бош директори Томас Волтер Халлам ва Душанбе халқаро аэропорти раҳбари Исматулло Абдуллоев ва бошқа мутахассислар иштирокида ўзбек авиахизматлари раҳбарлари билан ишчи учрашувлари ўтказилган эди.

“Томонлар ҳамкорликка доир турли масалаларни муҳокама қилдилар”, - дейилади “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси сайтидаги маълумотда.

Шунингдек, сайтда ўтган йил 30 ноябрда ўзбек делегацияси Тожикистонга ташриф буюриб, унинг доирасида икки мамлакат авиация ҳукуматлари орасида ҳаво алоқасига доир ҳамкорлик битими имзоланган эди.

Ўтган йил декабрда “Сомон Эйр” авиакомпаниясидан Интерлайн ва Код-Шер русумидаги тижорат битимларини тузиш йўли билан ҳамкорлик сўрови олинганлиги ҳам айтиб ўтилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: