Ўзбекистон тожик овчиларига нисбатан қурол қўллагани йўқлигини маълум қилди

Дата: 10:07, 20-10-2015.

Тошкент. 20 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси баъзи ОАВ 2015 йил 16 октябрда Ўзбекистон чегарачилари томонидан беш тожик овчиларига нисбатан қурол қўллагани ҳақидаги хабарларига раддия берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу маълумот ҳақиқатга мос эмас. Ўзбекистон чегара нарядлари томонидан ушбу йўналишда қурол қўлланмаган ва давлат чегарасининг бузилиши қайд этилмаган”, - дейилади МХХ хабарида.

Ўзбек томони маълумотларига кўра, 2015 йил 16 октябр соат 21.30да Тожикистоннинг Панжикент участкаси бўйича чегара вакили подполковник Ш.Шераков 2015 йил 14 октябрда икки Тожикистон фуқароси овга чиқиб, қайтиб келмагани ҳақида хабар қилган. Шу сабабли у кўрсатилган участканинг Ўзбекистон ҳудудини текширишни илтимос қилган.

“Ўзбек томони юқоридаги ҳудудни кўздан кечириш давомида давлат чегарасининг бузилганига доир ҳеч қандай белгилар аниқламади ва бу ҳақида тожик ҳамкасбларга маълум қилинди”, - дейилади ўзбек куч тизимлари хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: