Ўзбекистон тожик темир йўл ташувчиларига 50%гача чегирмалар берди

Дата: 17:38, 19-01-2018.

Тошкент. 19 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон тожик темир йўл ташувчиларига 50%гача чегирмалар берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Тожикистон Республикаси Транспорт вазирлигига таянган ҳолда.

Хабарда айтилишича, “Ўзбекистон темир йўллари”нинг 2018 йил 15 январдаги 928-сонли телеграммаси асосида Тожикистон Республикасига юк ташиш ва ундан юк олиб киришда Келес-Қудукли темир йўл линиясидан фойдаланишда 40% (0.60 коэффициенти), Қорақалпоғистон-Қудукли темир йўл линиясидан нефть маҳсулотлари учун фойдаланишда 30% ва бошқа товарлар учун фойдаланишда 50%, Хўжавлат-Қудукли темир йўл линиясидан фойдаланишда 40% (0.60 коэффициенти) чегирмалар беради.

Бу чегирмалар юқорида қайд этилган темир йўл линияларининг тескари йўналиши учун ҳам амал қилади, деб қайд этилади.  

Сурат манбаи: http://vslogistics.nl/news/vslogistics-railservice-ex-china-to-the-netherlands

Янгилик билан ўртоқлашиш: