Ўзбекистон Тожикистон билан йилига камида 1,5 млрд кВт/ч электроэнергия етказиб бериш масаласини муҳокама қилмоқда

Дата: 17:02, 14-02-2018.

Тошкент. 14 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Тожикистон билан йилига камида 1,5 млрд кВт/соат электроэнергия етказиб бериш масаласини муҳокама қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ASIA-Plus мустақил медиа-гуруҳига таянган ҳолда.

“Тожикистон жорий йил мартидан бошлаб қўшни Ўзбекистонга камида йилига 1,5 миллиард киловатт соат тожик электроэнергиясини етказиб беришни бошлаши мумкин”, - деб хабар қилди ASIA-Plusга Тожикистон ҳукуматидаги манба.

Унинг сўзларига кўра, бугунда Душанбе ва Тошкент тожик электроэнергиясини ўзбек бозорига етказиб бериш шартларини ва нархларини муҳокама қилмоқда.

Хабарга кўра, ушбу масала юзасидан якуний қарор Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга март ойига мўлжалланган давлат ташрифи доирасида қабул қилинади.

Сурат манбаи: https://news.am/eng/news/402492.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: