Ўзбекистон-Тожикистон ўртасидаги “Самарқанд-Панжакент” назорат-ўтказиш пункти 8 йилдан сўнг ишини қайта тиклайди
Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон-Тожикистон ўртасидаги “Самарқанд-Панжакент” назорат-ўтказиш пункти 8 йилдан сўнг ишии қайта тиклайди, деб хабар беради сешанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожТАГ).
“Наврўз байрами арафасида ўзбек-тожик чегарасида саккиз йил аввал ёпилган “Самарқанд-Панжакент” халқаро назорат-ўтказиш пункти (НЎП) иши тикланади”, - деб тасдиқлади маълумотни Тожикистон Давлат хавфсизлик хизматидаги манба.
Бугунги кунда томонлар НЎПни очиш бўйича тайёргарлик ишларини олиб бормоқда, чегара ва божхона назорати иши йўлга қўйилмоқда, чегараолди инфратузилмаси фаол тайёрланмоқда.
Эслатиб ўтамизки, 2010 йилнинг 1 ноябрида Ўзбекистон тожик томонини мамлакатнинг Зарафшон водийсидаги Саразм ва Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятидаги Жартепани боғлаб турувчи чегарадаги халқаро ўтказиш пункти ўз ишини тўхтатиши ҳақида хабардор қилган.
Ўзбекистоннинг хабарида чегаранинг ушбу қисмида барча ўтишлар тўхтатилиши ҳақида баён қилинган бўлган. Бугунги кунда Тожикистоннинг Ўзбекистон билан чегарасида Турсунзода – Сариосиё ва Сўғднинг Матчи тумани – Ойбек НЎП куну-тун ишлаб турибди.
Сурат манбаи: http://litetrip.ru/category/eks-sssr/uzbekistan