Ўзбекистон Тожикистонга чегерада ушланган пода ва чегара бузувчиларни топширди

Дата: 14:04, 04-08-2014.

Тошкент. 4 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон чегара хизматларининг Бахмал, Шахрисабз йўналишлари вакиллари ва Тожикистоннинг Панжикент тумани чегарачилари расмий учрашувлар ўтказдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўтказилган учрашувлар чоғида тожик томонига Ўзбекистон давлат чегарасини бузганлиги учун ушланган Тожикистоннинг беш фуқароси ва 2975 бош чорва моллари топширилди. Учрашув чоғида тожик томони Ўзбекистон давлат чегарасининг Тожикистон фуқаролари томонидан бузилганлиги ва ушбу фуқаролар томонидан чорва молларининг Ўзбекистон ҳудудида боқилганлигини тўлиқ тан олди. Бу тўғрисида Тожикистоннинг Панжикент йўналиши бўйича чегара вакили томонидан тегишли баённома имзоланди. Бундан ташқари, тожик томони чегара олди ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли ўртасида ўзбек-тожик давлат чегарасининг бузилишига йўл қўймаслик мақсадларида тушинтириш-профиактика ишлари олиб боришни ўтказишга доир мажбурият олди”, - дейилади Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегарасини қўриқлаш бўйича қўмитасининг баёнотида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: