Ўзбекистон Тожикистонга енгил автомобиллар етказиб беришни бошлайди

Дата: 18:24, 20-04-2017.

Тошкент. 20 апреля ЎзТАГ – Ўзбекистон Тожикистонга енгил автомобиллар етказиб беришни бошлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Тожикистон ССП сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Бунга доир келишув 19 апрелда Душанбедаги “Пойтахт-90” СМда бўлиб ўтган  “Тожикистон-Ўзбекистон” бизнес-форумида имзоланди.

Тожикистон ССП маълумотига кўра, келишувни “Ўзавтосаноат” акционерлик компанияси бошқарма бошлиғи Сарвар Кодиров ва “Лесинвест” директорлар кенгаши раиси Шарифбек Давлатовлар имзолаганлар. Шунингдек, Гаюр компанияси билан меморандум  ҳам имзоланган.

Шу билан бирга, шартномалар ҳажми очиқланмаяпти.

Янгилик билан ўртоқлашиш: