Ўзбекистон Тожикистонга муқобил темир йўл линияси бўйлаб транзит йўли беради

Дата: 18:01, 11-08-2014.

Тошкент. 11 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Тожикистонга муқобил темир йўл линияси бўйлаб трензит ташувлари амалга ошириш имкониятини беради, деб хабар қилади Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА) душанба куни.

“Ўзбекистон темир йўллари” раҳбарияти Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи янги темир йўл линияси орқали тожик транзит ташувларини бошлаш ҳақида қарор қабул қилди”, - деди ОАВ вакилларига давлат темир йўл компанияси вакили Ўткур Астанов.

Манбанинг маълумотларига кўра, тожик темирйўлчилари томонидан транзит тарифларини туширишга доир таклифлар киритилган ва компания раҳбарияти ҳозирда уларни кўриб чиқмоқда.

“Бу таклифлар маршрутлар масаласига ҳам таалуқли. Тожикистоннинг транзит ташувларини Ўзбекистон ҳудидидан ўтувчи янги линия орқали бошлаш ҳақида қарор қабул қилинди. Тарифлар бўйича ҳали бир тўхтамга келингани йўқ”, - деб қайд этди журналистларга Астанов.

Эслатиб ўтамизки, тожик темир йўллари ўзбекистонлик ҳамкасблари учун баъзи товарлар турлари транзити тарифларини 50% пасайтирган эди. Бу ҳақида июл охирида “Тожик темир йўллари” давлат корхонаси раҳбари Усмон Қаландаров баёнот берган эди.

Худди шундай қарор қирғизистонлик юк ташувчиларга нисбатан ҳам жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, ўзбек томони Тожикистон учун транзит ташувлари тарифларини оширган бўлиб, унга мувофиқ, бир тонна ёқилғини Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб олиб ўтиш $197га тушар эди. Агар транзит ташувлари нархи икки томондан ҳам пасайтириладиган бўлса, 1 тонна ёқилғини транзит орқали ташиш Тожикистонга $100га тушади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: