Ўзбекистон Тожикистонга табиий газ етказиб беришни бошлади
Тошкент. 9 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Тожикистонга табиий газ етказиб беришни бошлади, деб хабар беради душанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожТАГ).
“Ўтган ҳафта охирида ўзбек табиий гази олти йилик танаффусдан кейин Тожикистонга етказиб берила бошлади. Ҳозирда Тожикистон бир соатда бир минг кубометр “зангори ёқилғи” олмоқда. Импорт қилинаётган тибиий газ тожик алюминь компанияси томонидан етказиб берилмоқда. Яқин орада манфаатдор корхоналарни таъминлаш бошланади”, - деб хабар беришди “Тожиктрансгаз” ОАЖда.
“Ўзбекистон 24” давлат телеканалининг маълум қилишича, газ билан биринчи навбатда Тожикистоннинг чегараолди туманлари таъминланади.
Таъкидланишича, ёқилғи қуввати соатига 125 минг кубометр бўлган “Музробод-Душанбе” магистрал газ қувури орқали етказиб берилмоқда.
Тожикистонга табиий газ экспорти бўйича шартнома Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9 мартда қўшни мамлакатга қилган сафари вақтида икки мамлакат газ тарқатиш ширкатлари ўртасида имзоланган эди.
“Имзоланган шартномага кўра, Ўзбекистон Тожикистонга умумий нархи $15,1 млнлик 126 миллион куб метр газ етказиб беради”, - деб таъкидлашди “АП”га ТР ҳукуматида.
Манба Ўзбекистон Тожикистонга газни ҳар минг кубометрига 120 доллардан сотиши ва қўшимча эҳтиёж бўлганда газ ҳажмини ошириши мумкинлигини маълум қилди.
2018 йилда ТАЛКО Ўзбекистондан компаниянинг ёқилғи эҳтиёжларини тахминан 30% қопловчи табиий газ сотиб олади. Компанияда қолган 70% ТАЛКО маҳаллий кўмир дан синтез асосида ишлаб чиқарилишини маълум қилди.
“Табиий газни ишлаб чиқариш жараёнига киритиш ТАЛКОдан ҳеч қандай қўшимча инвестициялар талаб қилмайди”, - деб таъкидлашди ТАЛКОда.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Тожикистонга газ етказиб бериш 2012 йилда тўхтатиб қўйган эди. Ўзбек газининг асосий истеъмолчилари “Тожик алюминий компанияси” ва бошқа корхоналар, жумладан, Душанбе цемент заводи ҳисобланар эди. Кейинчалик уларнинг бари маҳаллий кўмирдан синтез асосида ишлаб чиқарилган газга ўтган.
Сурат манбаи: https://regnum.ru/news/1330249.html


