Ўзбекистон Тожикистонни чегарада ҳаракатланиш чекланганлиги ҳақида оғоҳлантирди

Дата: 14:08, 16-06-2016.

Тошкент. 16 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Тожикистонни чегарада ҳаракатланиш чекланганлиги ҳақида огоҳлантирди, деб изоҳлади ТР МХДҚ чегара қўшинлари бош бошқармаси тожик-ўзбек чегарасидаги вазиятни, дея хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Ўзбек томони Тожикистонни Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Тошкентда 23-24 июн кунлари бўлиб ўтадиган юбилей саммити муносабати билан ўзбек чегараси орқали ҳаракат чегараланиши ҳақида олдиндан огоҳлантирди”, - деб хабар беришди агентликка Тожикистон МХДҚ чегара қўшинлари бош бошқармасида.

Ушбу сиёсий тадбир муносабати билан мазкур республика томонидан алоҳида хавфсизлик оралари кўрилмоқда. Хусусан, 15-25 июн кунлари ўзбек томони Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Туркманистондан кириб келаётган фуқаролар, транспорт воситалари ва юклар ўтиши тўхтатилади.

“Ҳозирги пайтда тожик томонидаги Ўзбекистон билан чегарадаги барча чегара ва божхона пунктлари одатдаги ҳолатда ишламоқда”, - деб таъкидлашди муассасада.

Эслатиб ўтамизки, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо. Афғонистон, Беларусь, Мўғилистон ва Эрон ташкилотда кузатувчи мақомига эга. Туркия, Шри-Ланка, Озарбайжон, Арманистон, Камбожа ва Непал ташкилотда мулоқот бўйича ҳамкордирлар.

Ташкилотнинг Уфа шаҳридаги саммитида ШҲТга Ҳиндистон ва Покистонни қабул қилиш бўйича ҳаракатларни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: