Ўзбекистон транспорт инфраструктурасини ривожлантириш бўйича улкан режаларни амалга оширишни кўзламоқда

Дата: 16:25, 15-11-2018.

Тошкент. 15 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон транспорт инфраструктурасини ривожлантириш бўйича улкан режаларни амалга оширишни кўзламоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

2025 йилгача бўлган даврда Ўзбекистонда Республикасида Туризм соҳасини ривожлантириш концепцияси лойиҳасида қайд этилишича, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, ташқи ва ички транспорт йўналишларини кенгайтириш, транспортда тақдим этиладиган хизматлар сифатини ошириш режалаштирилмоқда. Бу чоралар доирасида мамлакат ҳудудида авиа ва темир йўлда сайҳат қилаётган хорижий сайёҳлар учун тарифларни оптималлаштириш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш назарда тутилмоқда. Шунингдек, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясини авиация, аэропорларни бошқариш, авиацияни назорат қилувчи бўлимларга бўлувчи бир неча ўзаро рақобатлашувчи ширкатларга ажратган ҳолда реструктуризация қилиш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, республиканинг вилоятлари ўртасида авиация алоқаларини ривожлантириш (ҳозирги барча ҳудудлар ўртасидаги қатновлар Тошкент шаҳри орқали амалга оширилади), мавжуд темир йўлларни қуриш ва янгиларини барпо этиш, янги юқори тезликдаги электр поездларини фойдаланишни кенгайтириш, мавжудларини реконструкция қилиш ва халқаро стандартларга мувофиқ янги халқаро аэропортларни барпо этиш, сайёҳларни ташиш учун фойдаланиладиган транспорт воситаларининг ҳолати ва қулайлик даражасини назорат қилиш, сифатли транспорт хизматларини кўрсатиш учун транспорт воситаларининг ҳаракатланувчи таркибини вақти-вақти билан янгилаш кабилар ҳам режаланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳужжат Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ва ҚХЛМҚ порталига 13 ноябрда жойлаштирилган. Унинг муҳокамаси 28 ноябргача давом этади.

Сурат манбаи: stanradar.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: