Ўзбекистон транзит тартибларини соддадаштиришни режалаштирмоқда

Дата: 17:26, 05-02-2018.

Тошкент. 5 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини мамлакат ҳудудид орқали транзит йўли билан ташиш тартибларини соддадаштириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон президенти қарорининг лойиҳаси томонидан кўзда тутилган. Лойиҳа мамлакат ҳудуди орқали транзит тартибларини соддалаштириш, ишончли транспорт-транзит коридорларини яратиш ва транзит ташиувлари оқимини кўпайтириш мақсадида яратилган.

Хусусан, ҳужжат мамлакат божхона ҳудуди орқали спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини транзитини амалга оширишда Вазирлар Маҳкамаси томонидан бериладиган рухсат олиш тартибини бекор қилишни кўзда тутади.

Бундан ташқари, ташувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг депозит ҳисоб варағига тегишли божхона тўловларини (бож, аксиз солиғи, ҚҚС) амалга ошириш ҳамда маҳсулот Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетганидан сўнг пул қайтариш тартибларини ҳам бекор қилишни кўзда тутади.

 Юқоридаги тартибларнинг бекор қилиниши, мамлакат ҳудуди орқали транзит ташувлари тартибини сезиларли даражада соддалаштириши ва шу орқали транспорт ташувлари ҳажми янада кўпайтириши кутилмоқда.

Сурат манбаи: http://bishelp.ru/business/smi-v-rossii-mozhet-poyavitsya-edinyy-regulyator-alkogolnoy-i-tabachnoy-produkcii

Янгилик билан ўртоқлашиш: