Ўзбекистон третейлик судлари томонидан деярли 6,5 минг иш кўриб чиқилди

Дата: 15:22, 01-12-2015.

Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ – 2007-2015 йилларда Ўзбекистон Савдо саноат палатаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳузуридаги третейлик судлари томонидан қиймати 306,5 млрд сўм, $2,426 млн ва 195 минг евролик 6456 иш кўриб чиқилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ССП хабар қилишларича, ушбу маълумотлар 27 ноябрда Гулистонда (Сирдарё влояти) “Ўзбекистонда третейлик судлари фаолиятини такомиллаштириш масалалари” номли илмий амалий семинарда кўриб чиқилди.

2015 йил январдан ССП аъзоларига третейлик судларига мурожаатда имтёзлар берилган бўлиб, улар даъво билан мурожаат қилганларида белгиланган суммадан 75% миқдорда йиғим тўлайдилар. Третейлик судлариқарорлари асосан (90%) кўнгилли шаклда бажарилиши ҳам таъкидланган.

ССП ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж (третейлик) суди раиси Фозилжон Отахоновнинг таъкидлашича, тез орада томонлар ихтиёрига кўра третейлик суди йиғилиши видеоконференцалоқа шаклида ўтказилиши мумкин. Бунинг учун ҳуқуқий асос бор.

Семинарда яна третейлик судининг ҳуқуқий ассоларини такомиллаштириш, третейлик судларининг баҳсли масалалар бўйича тажрибасини алмашиш, третейлик судлари қарорларини бажаришни таъминлаш бўйича ҳам таклифлар киритилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: