Ўзбекистон цемент ишлаб чиқаришни 6 млн тоннагача кўпайтиришни режалаштирмоқда
Тошкент. 24 ноябр.ЎзТАГ – Яқин йилларда Ўзбекистон цемент ишлаб чиқаришни 6 млн тоннагача кўпайтиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзқурилишматериаллари” АК бошқаруви раиси Эркин Акрамовнинг Тошкентдаги халқаро конференциядаги чиқишига асосланган ҳолда.
“Компания “Қизилқумцемент”, “Бекободцемент” ва “Қувасойцемент” заводларидаги технологик линияларни модернизация қилиш ҳисобига қувватларни ошириш, мамлакатнинг қатор ҳудудларида янги цемент заводларини қуришни режалаштирмоқда. Улар Қорақалпоғистонда, Жиззах, Қашқадарё, Сурхандарё ва Тошкент вилоятларида барпо этилади. Уларнинг ялпи қуввати йилига 6 млн тоннадан ошиқ бўлади”, – деди Акрамов.
Унинг сўзларига кўра, барча қурилаётган ва лойиҳалаштирилаётган заводлар қуруқ йўл билан цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган.
“Ҳозирда қуруқ йўл билан ишлаб чиқарилаётган цемент улуши республикада 63% ошиқ. Аста-секин барча ишлаб чиқаришлар ушбу усулга ўтказилади”, - деб таъкидлади у.
2015 йилнинг 10 ойи якунлари бўйича мамлакатда 6,62 млн тонна цемент ишлаб чиқарилди ва ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг муқобил даврига нисбатан 7,2% ўсди.