Ўзбекистон ТСВ ҳузуридаги Эксперт кенгаши реал экспортчиларнинг амалий тажрибасига таянади

Дата: 09:41, 07-02-2018.

Тошкент. 7 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг тажрибали экспортчилари Ташқи савдо вазирлиги (ТСВ) ҳузурида ташкил этилаётган Эксперт кенгашига киришлари мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТСВ матбуот хизмати маълум қилишича, Эксперт кенгашида аъзо бўлишга даъвогарлардан резюме ва тегишли маълумотлар [email protected] электрон почтаси орқали қабул қилинмоқда.

Ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев таклиф қилган концепцияга мувофиқ, ушбу кенгаш ТСВ мутахассислари, мустақил экспертлар, экспортчи корхоналар вакилларидан тузилади.

Эксперт кенгашининг таркиби танлов шартлари асосида аниқланади.

“Эксперт кенгашига ҳақиқатдан ҳам тажрибали ва муваффақиятли маҳаллий экспортчиларни жалб қила олиш ниятидамиз. Ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, ташқи савдога доир шахсий тажрибаси, хато ва муваффақиятларидан келиб чиқиб тавсиялар бера оладиган амалиётчиларнинг иштирок этиши жуда муҳим”, - деди вазир Жамшид Ходжаев.

Сурат манбаи: https://ru.sputniknews-uz.com/economy/20180206/7437969/pri-ministerstve-vneshnej-torgovli-sozdaetsya-ehkspertnyj-sovet.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: