Ўзбекистон ТСВда Афғонистон президентининг катта маслаҳатчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 14:30, 02-06-2017.

Тошкент. 2 июн. ЎзТАГ – Ташқи савдо вазирлигида (ТСВ) Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг қишлоқ хўжалиги ва ривожланиш бўйича катта Маслаҳатчиси Абдул Ҳамид Хелманди билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТСВ маълумотларига кўра, учрашув чоғида шу йилнинг 23-25 январ кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Камилов бошчилигидаги делегациянинг Афғонистонга ташрифи доирасида имзоланган мамлакатлар ўртасида тўлалигича ҳамкорлик қилиш бўйича “Йўл харитаси” тадбирининг ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Шу билан биргаликда, томонлар Қобулдаги “Ўзсаноатэкспорт” АЖ савдо уйи механизми орқали озиқ-овқат маҳсулотлари буғдой, минерал ўғитлар ва қишлоқ хўжалиги техникаларини Афғонистоннинг ортиб бораётган талаблари асосида етказиб бериш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: