Ўзбекистон турфирма ва мемонхоналари маълумотлари базаси яратилди
Тошкент. 30 март. ЎзТАГ – Ўзбек дастурчилари томонидан Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритаётган туристик фирма ва мемонхоналарнинг маълумотлари базаси яратилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Интеллектуал мулк агентлигидан маълум қилишларича, дастур Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти дастурчилари томонидан яратилди.
Мазкур база Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган туристик фирмалар ва меҳмонхоналарнинг интернет сайтлари, почта манзиллари, телефон рақамлари, электрон почта манзиллари ҳақидаги маълумотларни қидириш учун мўлжалланган (Skype и ICQ).
Дастур маълумотларни киритиш, тузатиш, калит сўзлар бўйича қидириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган туристик фирмалар ва меҳмонхоналар ҳақида ахборот олиш каби функционал имкониятларга эга.
Маълумотлар базаси синовдан яхши ўтган, ишлатишда ишончли, қулай график интерфейс билан таъминланган ҳамда фойдаланувчидан дастурлаш соҳасида махсус билимларни талаб қилмайди.