Ўзбекистон туристик бизнесини Индонезиядаги кўргазмада тақдим этиш режалаштирилмоқда

Дата: 11:50, 28-07-2016.

Тошкент. 28 июл. ЎзТАГ – “Ўзбектуризм” миллий компанияси мамлакат сайёҳлик саноати субъектларини Индонезиянинг энг йирик туристик кўргазмаси – “Astindo” кўргазмасида қатшашиш имконияти ҳақида маълумотлантирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МК хабар қилишларича, “Astindo Jakarta Travel Fai” халқаро кўргазмаси 16-18 сентябр кунлари Жакарта шаҳрида бўлиб ўтади.

Кўргазма аҳолиси 280 млн киши бўлган Жанубий-Шарқий Осиё мамлакати бозорида тўғридан тўғри маркетинг олиб бориш учун самарали платформадир.

Тадбир бутунжаҳон туристик савдосини ривожлантириш учун учрашувлар ўтказиш, музокаралар олиб бориш, янги битимлар тузиш учун шароит яратади.

Эслатиб ўтамизки, Astindo – Индонезиянинг асосий туристик ярмаркаси бўлиб, унда энг йирик хорижий ва индонезия туркомпаниялари, меҳмонхона бизнеси, авиакомпаниялар, суғурта компаниялар ва бошқалар вакиллари иштирок этадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: