Ўзбекистон туристлар учун 72 соатлик визалар 1 майдан бошлаб берилади

Дата: 17:30, 07-02-2018.

Тошкент. 7 феврал. ЎзТАГ – 1 майдан бошлаб Ўзбекистонда туристлар учун 72 соатлик “тезкор” визалар берила бошлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон президентининг 6 февралдаги “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан кўзда тутилган.

“2018 йил 1 майдан бошлаб транзит бўйича ҳаракатланаётган хорижий йўловчиларга келишлари билан 72 соат муддатга қисқа муддатли кириш визаларини бериш жорий этилсин, бунда уларда учинчи мамлакатга авиачипта ва виза (зарурат бўлганда) мавжуд бўлиши ҳамда консуллик йиғимларини тўлаш талаби, шунингдек, тасдиқланган туризм дастурлари бўйича танишув турлари учун уларнинг аэропорт чегара ҳудудидан ташқарига қисқа муддатли назорат қилинадиган чиқиши тартиби назарда тутилсин”, - дейилади ҳужжатда.

Мамлакатнинг тегишли муассасаларига фуқаролари келишлари билан қисқа муддатли кириш визалари бериладиган мамлакатлар рўйхатини тасдиқлаш топширилди.

Эслатиб ўтамизки, 10 февралдан бошлаб Ўзбекистон 7 мамлакат фуқаролари учун визасиз режим орий этмоқда. Булар Исроил, Индонезии, Корея Республики, Малайзия, Сингапур, Туркия ва Япониядир.

Сурат манбаи: http://blog.kupibilet.ru/mozhno-li-kupit-aviabilet-bez-vizy/

Янгилик билан ўртоқлашиш: