Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туркомпанияларнинг хорижий кўргазмаларга ташрифини ташкил қилмоқда

Дата: 18:30, 03-03-2017.

Тошкент. 3 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туркомпанияларнинг хорижий кўргазмаларга ташрифини ташкил қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Хусусан, 2017 йилда Ўзбекистон делегациясининг қатор туристик кўргазмалари ва ярмаркаларида иштирок этиши режалаштирилган.

Улар орасида Москвада 14-16 мартда бўлиб ўтадиган “MITT-2017” туризм кўргазмаси, 1-4 июнда Корея пойтахти Сеулда бўладигшан “KOTFA-2017” кўргазмаси, 21-24 сентябрда Япониянинг Токио шаҳрида бўладиган “JATA Tourism EXPO Japan-2017” тадбирлари бор. 26-29 сентябрда францияда ўтказиладиган “TOP-RESA-2017” кўргазмаси Парижда ўз иштирокчиларини кутади. 6-9 ноябрда эса Лондонда “WTM-2017” туризм кўргазмаси бўлади.

Йил якунида ХХРнингШанхай шаҳрида “CITM-2017” сайёҳлик кўргазмаси ўтказилади.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: